Бугун 14 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистонда бир оз булутли, илиқ ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Ҳафта ўртасидан республика бўйлаб булутлилик ошиши кутилмоқда, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда 16—17 январда айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.

Кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража илиқ, 13—14 январь кунлари кундузи 11-13 даража илиқ, 15—17 январь кунлари эса 8-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Киритилди: 17:09 13.01.2025. Ўқилди: 16578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!