Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда 2030 йилгача иқтисодиёт ҳажми 2 баробар оширилади ва “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киради

A A A

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра:

➖ЯИМ ҳажми 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадлар 4 минг долларга етказилади.

➖Макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланиш энергетика, сув ва инфратузилма ресурслари билан ўзаро боғлиқлиги таъминланган ҳолда, ЯИМнинг ўртача йиллик 6-7 фоиз даражасида ўсиш суръати сақланади.

➖Товарлар ва хизматлар бозори мувозанатини таъминлаш орқали йиллик инфляция даражаси 5-6 фоиздан ошмаслиги таъминланади.

➖Иқтисодиётда трансформация ва институционал ислоҳотлар изчил давом эттирилади, мамлакатда қулай инвестицион ва ишбилармон муҳит таъминланади ҳамда мувозанатлашган пул-кредит сиёсати амалга оширилади.

➖Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 50 фоиздан ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш стратегияси амалга оширилади.

➖Иқтисодиёт тармоқларида юқори технологияларга асосланган корхоналарнинг улуши кескин оширилади, иқтисодий ўсишнинг янги “драйвер”лари ишга солинади.

Киритилди: 12:36 09.08.2023. Ўқилди: 1782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!