Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари 19,5 минг киши учун ноқонуний Умра саёҳатларини ташкил этган “Jalolquduq Aviatrans ноқонуний сайёҳлик агентлиги фаолиятини фош қилди.
Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ташкилотчилар зиёратчилардан 22,8 миллион доллар йиғишган. Солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш суммаси 15,3 миллиард сўмдан (1,2 миллион доллар) ошган, давлатга етказилган зарар эса 1,8 миллиард сўм (150,4 миллион доллар) миқдорида баҳоланган.
Саудия Арабистонида етарлича турар жой йўқлиги сабабли 534 нафар Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволга тушиб қолди ва махсус рейслар орқали ватанига қайтарилди.
Компания фаолияти юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, 13 киши ҳибсга олинган, яна бир киши жиноий жавобгарликка тортилган.