Юртимизда тез тиббий ёрдам хизмати замонавий рақамлаштириш ва хорижий тажриба асосида такомиллаштирилмоқда.
💻 Бу йил соҳада электрон бошқарув тизими йўлга қўйилди ва 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди. Натижада чақирув манзилига кечикишлар 1,1% дан 0,3% гача камайди.
📈 2017–2025 йилларда “103” шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, “тез ёрдам” бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага етди. Бир чақирув учун ажратиладиган дори маблағи 750 сўмдан 11 800 сўмгача ошди.
Бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.
2026 йилдан “103” хизматида аҳоли учун “Online-шифокор” консультациялари тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, электрон дастурлар шифохоналар ва бирламчи тиббий муассасалар билан тўлиқ интеграция қилинади.