Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда 1 октябрдан «Тозалик ва озодалик» икки ойлиги бошланади

Ўзбекистонда 1 октябрдан «Тозалик ва озодалик» икки ойлиги бошланади


Президентнинг 23 сентябрдаги ПФ–206-сон фармонига мувофиқ, 1 октябрдан республикада «Тозалик ва озодалик» долзарб икки ойлиги ўтказилади.

Шу даврда яшил ҳудудларни белгилаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари амалга оширилади.

📅 Кўчат экиш мавсуми ҳудудларга қараб 1 ноябрдан 20 ноябргача босқичма-босқич бошланади.

2027 йил 1 январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилади.

Шунингдек, маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббийлар бириктирилади. Улар «маҳалла еттилиги» аъзоларини кўчат экиш мавсуми олдидан қисқа ўқув курсларида ўқитади.

Киритилди: 21:46 25.09.2026. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!