Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия армиясига кимлар қўшилмоқда? Асирлар орасида 55 давлат вакили аниқланган

Россия армиясига кимлар қўшилмоқда? Асирлар орасида 55 давлат вакили аниқланган

Украинада асир тушган Россия ҳарбийларининг қарийб 10 фоизи учинчи давлатлар фуқаролари ҳисобланади.

Бу ҳақда Украинанинг “Хочу жит” лойиҳаси маълум қилди. Лойиҳа маълумотига кўра, 2026 йил сентябр ҳолатида Украина асирлигида Россия томонида жанг қилган 55 давлат фуқаролари бор.

“Хочу жит” ташкилотчилари уларнинг қўлида 2022 йилдан буён Россия армияси билан шартнома имзолаган қарийб 29 минг хорижликнинг исм-шарифи борлигини билдирган. Таъкидланишича, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Украинага асир тушган хорижликлар сони бутун 2025 йилдаги асирлар сонидан кўпроқ. Улар орасида Осиё мамлакатлари, Аргентина, Панама, Парагвай, Перу, Гондурас ва бошқа давлатлар фуқаролари бор.

Лойиҳа баёнотида айтилишича, бир қатор давлатлар ҳукуматларининг дипломатик босими, норозилиги ва қаршилигидан сўнг Россия 39 мамлакатда ҳарбий ёллаш ишларини тўхтатган. Хусусан, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Кения, Покистон, Гана ҳамда Африка ва Осиёнинг бошқа айрим давлатлари шулар жумласидандир.

"Бироқ Москва бошқача йўналишга ўтди ва Жанубий Америка, Марказий Осиё ҳамда Африка мамлакатларида ёллаш кўламини оширмоқда. Буни нафақат биздаги маълумотлардан, балки хорижлик ҳарбий асирларнинг сони ва географиясидан ҳам кўриш мумкин", дейилади лойиҳа хабарида.

Киритилди: 20:10 25.09.2026. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!