Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Наманганда 5 яшар қизалоққа жинсий зўравонлик қилинганлиги юзасидан расмий муносабат берилди

Наманганда 5 яшар қизалоққа жинсий зўравонлик қилинганлиги юзасидан расмий муносабат берилди

Наманган вилоятида болага нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда турли тасдиқланмаган хабарлар тарқалиши кузатилмоқда.

📌Аввал хабар берганимиздек, болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун: Жиноят кодексида вояга етмаган шахсга нисбатан номусга тегиш (118-модда 4-қисм) жиноятини содир этиш учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бундай тоифа жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо ўташ билан боғлиқ ҳеч бир енгиллик қўлланилмайди.

✔️Шу кунинг ўзида, 12.09.2026-йилда жиноят содир этишда гумонланаётган шахс К.М процессуал тартибда ушланган бўлиб, унга нисбатан суд томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

✍️Бугунги кунда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳудуднинг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан дарҳол вояга етмаган жабрланувчига зарурий психологик, тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий кўмак чоралари кўрсатилган, ҳозирда болага ва унинг оиласига кўмак кўрсатиш жараёни давом этяпти.

Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида жабрланувчи-боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини олиб бормоқда.

❗️Мазкур жиноят иши вояга етмаган шахсга ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматига оид эканлиги боис, бу ҳолат ҳақида ҳар қандай тасдиқланмаган хабарларни тарқатиш боланинг манфаатига зид бўлиб, унинг ҳуқуқларига путур етказади. ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда шундай мазмундаги хабарларни ёритишда бола манфаатларига риоя этишга ва мутасадди ташкилотлар томонидан расман эълон қилинган маълумотларга таянишга чақирилади.

Киритилди: 17:14 25.09.2026. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!