Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда 1 ГВт’ли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 1 ГВт’ли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 1 ГВт’ли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда. Бу бошқа давлатларга ҳам намуна бўлиши мумкин.

Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда нафақат минтақавий, балки глобал миқёсдаги трендларни ҳам белгилаб бериш йўлидан кетмоқда.

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда 1 ГВт қувватга эга узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолаган.

Мазкур лойиҳа ўзининг ўзаро тўлдирувчи (комплиментар) тузилиши билан анъанавий станциялардан тубдан фарқ қилади ва икки асосий бўғинни қамраб олади: юқори самарадорликка эга қуёш панеллари орқали энергия ишлаб чиқариш (генерация); энергияни захираловчи юқори қувватли батареялар мажмуаси (аккумуляция).

Бундай технологик ечим кундузи тўпланган энергияни тунги вақтда ҳам тармоққа узлуксиз узатиш имконини беради.

Ҳисоб-китобларга кўра, 1 ГВт қувват тахминан 1 миллионгача хонадонни экологик тоза электр энергияси билан таъминлаш имконига эга. Бу кўрсаткич аҳолининг энергияга бўлган талабини қондириш билан бир қаторда, анъанавий ёқилғи ресурсларини тежаш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтиришга хизмат қилади.

Соҳа экспертларининг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ушбу тажрибаси қайта тикланувчи энергия манбаларини умумий тармоққа интеграция қилишда глобал андозага айланиши мумкин. Агар “Round-the-clock” модели амалиётда ўз самарасини кўрсатса, бу энергия танқислигига барҳам бериш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда бошқа давлатлар учун муҳим намуна бўлади.

Киритилди: Бугун 17:27. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!