Белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда (масалан, симёғочга, ёритиш ускуналарига ёки биноларга) ўрнатилган, техник талабларга жавоб бермайдиганлари олиб ташланади. Радар ўрнатган тадбиркорлар ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилмаслиги, шахсга оид маълумотлар хавфсизлигини таъминлаши бўйича чоралар кўрилади. Айрим жойларда автомобиллар тезлигини кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилади.
Вазирлар Маҳкамаси йўл ҳаракати соҳасига доир қарор қабул қилди.
Президент матбуот хизматига кўра, қарорга мувофиқ:
- ИИВ томонидан 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади;
- хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техника воситалари демонтаж қилинади;
- ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда автомашиналарнинг айни вақтдаги тезлигини кўрсатиб огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилади;
- тадбиркорларнинг махсус техника воситаларидан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.