Ўзбекистон янги ташқи интернет каналини улаш режасини тузмоқда. Бу ташаббус орқали глобал интернет тармоғига қўшимча улaниш линияси яратилади. Рақамли технологиялар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, янги линия халқаро телекомуникация тармоқларини захиралаш ва аҳолини сифатли, тезкор интернет билан таъминлаш имконини беради.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон интернетга уланиш учун фақат Шимолий каналларга, яъни Қозоғистон ва Россия орқали ўтадиган тармоқларга қарам. Бироқ бу йилги режа жанубий йўналиш — Туркманистон, Эрон, Қирғизистон ва Хитой орқали қўшимча интернет каналларини ташкил этишни кўзда тутмоқда.