Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этиб, FIFA Series ғолибига айланди

Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этиб, FIFA Series ғолибига айланди

Тошкентда FIFA Series 2026 халқаро футбол турнири якунланди. Унда Ўзбекистон миллий жамоасидан ташқари Габон, Тринидад ва Тобаго, шунингдек, Венесуэла ҳам иштирок этди.

30 март, душанба куни мусобақа ғолиблиги учун Ўзбекистон ва Венесуэла ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланди.

Пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Габон пенальтилар сериясида Тринидад ва Тобаго устидан 3:2 ҳисобида устун келди. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди.

Бу натижалардан сўнг, Ўзбекистон 5 очко билан биринчи, Венесуэла 4 очко билан иккинчи, Габон 2 очко билан учинчи, Тринидад ва Тобаго 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллади.

Киритилди: 21:55 30.03.2026. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!