Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
"Стратегик шериклигимизнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказдик. Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик",
деб ёзади Бахтиёр Саидов.