Uzbekistan Airways’нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербургга қўнди.
Самолёт Внуково аэропортига қўниши керак бўлган. Бироқ аэропорт дронлар ҳужуми сабаб ёпилган. Жуковский. Шереметево, Домодедово аэропортларида ҳам самолётлар учиш-қўнишига чеклов киритилган.
Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган «ковёр» (гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, захира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.
Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.