Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ID-карта билан сафар қилишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ID-карта билан сафар қилишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарларини янада осонлаштириш бўйича янги ташаббус илгари сурилди.

Эндиликда икки мамлакат аҳолисига хорижга чиқиш паспорти ўрнига ID-карта билан чегарадан ўтиш имкониятини яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мазкур таклиф Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Қозоғистон элчиси Ерали Туғжонов билан учрашувида муҳокама қилинди.

Музокараларда, шунингдек, Қозоғистоннинг QazETA электрон тизимидан фойдаланишда ўзбекистонликлар учун енгилликлар жорий этиш масаласи ҳам кўтарилди.

Ҳозирча ID-карта орқали чегарадан ўтиш тартиби бўйича якуний келишувга эришилгани маълум қилинмаган. Янги имконият қачондан амалга киритилиши ҳам аниқ эмас.

Киритилди: 15:59 13.11.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар