Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгач, давлат раҳбарлари “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида қисқа учрашув ўтказдилар.

Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:52 14.11.2025. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!