Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказадилар. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашди

Киритилди: Бугун 14:12. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!