Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади.

Қатар мустақиллиги ва суверенитетини бузадиган, унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бундай номақбул хатти-ҳаракатлар БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқнинг асосий қоида ва тамойилларига зид экани қайд этилди.

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши экани таъкидланди.

Ўзбекистон президенти Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.

Қатар амири, ўз навбатида, кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Киритилди: 21:54 12.09.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!