Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тартиби ўзгарди

A A A
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тартиби ўзгарди

Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлашга келишиб олди.

Халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон — Озарбайжон қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувларининг бугунги ҳолати, томонлар миллий ташувчилари дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш, ҳар икки томон ташувчилари учун тенг имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар ҳамда хорижий рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси кўриб чиқилди.

“Йиғилишда 2023 йил учун қўшимча икки томонлама рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳамда 2024 йилда айирбошланадиган рухсатнома бланкаларининг квотаси белгиланди”, — дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

Шунингдек, 2024 йилдан эътиборан давлатлар ўртасидаги рухсатнома бланкалари турлари транзит, икки томонлама ва уч томонламага ажратилди.

Хабарда Транспорт вазирлиги миллий ташувчилардан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб олинган хорижий рухсатнома бланкаларини мақсадли ишлатиб, қайтаришларини сўраган.

Киритилди: 11:02 27.09.2023. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!