Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Киритилди: 17:00 05.04.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!