Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида авиация соҳасида ҳамкорлик ўрнатилди

A A A
Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида авиация соҳасида ҳамкорлик ўрнатилди

6 март куни Люксембург Буюк Герцоглигининг ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигида икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги протоколни имзолаш жараёни бўлиб ўтди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ва Люксембург Буюк Герцоглиги ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорлик 2009 йили имзоланган меморандум билан тартибга солиб келинган. Бироқ шу бугунги кунгача Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмас эди. 2018 йилнинг 20-21 сентябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар халқаро конференцияси давомида Ўзбекистон ва Люксембург авиация маъмурияти ўртасида ушбу меморандумга ўзгартириш киритиш борасида музокаралар бўлиб ўтган эди. Конференция доирасида ташкил этилган учрашувда томонлар авиа юк ташувлари соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Навоий халқаро интермодал логистика маркази орқали тижорий қатновларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама этишган. Музокаралар якунида томонлар мазкур Меморандумни дипломатик каналлар орқали имзолашга келишишган эди.

Ушбу янги ҳужжат икки томон ўртасида юк ва йўловчи ташиш борасида доимий ва чартер рейсларни амалга ошириш масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Хусусан, англашув меморандумида Люксембургнинг Cargolux авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун Навоий транспорт марказидан фойдаланиш режалари ўз аксини топган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 22:00 06.03.2019. Ўқилди: 1583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!