Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Индонезия каучукни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилади

A A A
Ўзбекистон ва Индонезия каучукни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилади

Музокаралар давомида Индонезия ишбилармонларига Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган сармоявий муҳит ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистонда табиий каучукдан фойдаланадиган корхоналар фаолияти таништирилди. Хусусан, автошиналар ва конвейер тасмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ангрен резинотехника маҳсулотлари заводи билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама этилди.

Табиий каучукнинг минтақамизда етиштирилмаслигини инобатга олган ҳолда бу маҳсулотни Ўзбекистонга келтириш ва қайта ишлаш нафақат ички талабни қондириш, балки минтақанинг бошқа давлатларига реекспорт (қайта экспорт) қилиш имконини яратади.

Шундай қилиб, Индонезиянинг табиий каучук асосида резинотехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон орқали Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига экспортни амалга ошириши мумкин.

«Ҳозирги кунда Ўзбекистон Индонезия учун анъанавий бозор эмас, бироқ келажакда бизнинг ишбилармонларимиз учун бу давлат бозори истиқболлидир. Ўзбекистоннинг географик жойлашиши ва яратилган қулай сармоявий муҳитни инобатга олган ҳолда яқин орада фаолиятимизнинг барча йўналишлари бўйича тўлиқ ҳамкорликни йўлга қўйишимизга аминман. Ўзбекистон биз учун Индонезияни Марказий Осиё билан боғловчи ўзига хос кўприк бўлади », — дейди М.Соедарго.

Музокаралар якунида Индонезиянинг каучукни қайта ишлаш корхоналари ҳамда каучук плантацияларига «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Ангрен резинотехника заводи делегацияларининг ташрифини ташкиллаштиришга келишилди.

Маълумот учун

Ҳозирги кунда Индонезияда дунёдаги энг катта (3,6 миллион гектар) каучук плантациялари мавжуд бўлиб, йилига 3,5 миллион тонна табиий каучук етиштирилади. Индонезия Таиланд билан бир қаторда табиий каучук етиштириш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 20:37 06.07.2018. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!