Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида 12 миллиард еврога тенг лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида 12 миллиард еврога тенг лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.

ЕИ махсус вакили Еврокенгаш Президенти Антониу Кошта ва Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш доирасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 12 миллиард евролик аниқ лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Киритилди: 19:13 13.05.2025. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!