Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва доғистонлик такси ҳайдовчилари Москвада қуролли жанжал чиқарди

A A A
Ўзбекистон ва доғистонлик такси ҳайдовчилари Москвада қуролли жанжал чиқарди

5 ноябрь куни Москвадаги Варшава шоссесида қурол иштирокидаги қотиллик юз берди, деб хабар берди «Дарё».

Ўзбекистон ва доғистонлик такси ҳайдовчилари ўртасида келиб чиққан ушбу жанжал оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Жанжал «Аннино» метро бекати яқинида кундуз соат 13:00 атрофида юз берди.

«Ҳайдовчилар йўловчи олиш учун тўхташ жойини бўлиша олмади. Ҳар бир миллат вакили метро яқинидаги кичик жой унга тегишли эканлигини уқтирарди», — дейилади хабарда.

Жанжалда иккала томондан 10 га яқин киши иштирок этган. Муштлашув туфайли чанг кўтарилган пайтда жанжал иштирокчиларидан бири пневматик тўппонча ёрдамида «рақиб» томонга ўқ узган.

Жароҳатланувчи тез ёрдам келгунига қадар ҳалок бўлган. Қотиллик содир этган шахс ҳали ушланмаган.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 05:15 07.11.2018. Ўқилди: 2007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!