Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Британия таълим ташкилотлари инглиз тилини замонавий платформалар орқали ўргатиш йўналишида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Британия таълим ташкилотлари инглиз тилини замонавий платформалар орқали ўргатиш йўналишида ҳамкорлик қилади

Мамлакатимиз элчихона кўмагида Буюк Британиянинг "Imperial English UK" таълим ташкилоти директори Говинд Десаи ва Самарқанд ҳамда Бухорода жойлашган Зармед университети таъсисчиси Дилшод Шукурлаев ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар инглиз тилини анъанавий ҳамда рақамли платформалар орқали ўргатиш, инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини баҳолаш ва ошириш, шунингдек, "IELTS" ва "TESOL" тренингларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида инглиз тилини ўргатишнинг барча босқичларида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларида манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

"Imperial English UK" таълим ташкилоти Британиядан рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг бош офиси Бирмингем шаҳрида жойлашган. Муассаса 35 дан ортиқ мамлакатлардаги таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилган.

Фаолиятининг энг асосий йўналишлари инглиз тилини содда шаклларда ўргатишга доир онлайн ҳамда анъанавий тарзда таълим курсларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Киритилди: 09:05 28.07.2024. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!