Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шаҳноза Мирзиёева зиммасига янги вазифа юклатилди

Шаҳноза Мирзиёева зиммасига янги вазифа юклатилди

Ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилади.

Бунда:

➖ олийгоҳ, коллеж ва техникум талабалари ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити берилади;

➖ олийгоҳ, коллеж ёки техникумга киришда грант учун етарли баллни 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади.

Бундан ташқари, молиявий мустақил бўлган олийгоҳлар ҳар бири йилига камида 1 миллиард сўмлик грант эълон қилади.

Бу грантлар ҳисобидан, фанларни ўзлаштиришидан келиб чиқиб, камбағал оила фарзандлари контрактининг 20 фоиздан 80 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори 1-ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Киритилди: 03:05 12.09.2024. Ўқилди: 24305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!