Республикачи сенатор Линдси Грем отишма содир бўлганидан кейин президентликка Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп билан гаплашганини айтди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида ёзган .
Грем Трамп ўзи биладиган энг кучли одамлардан бири эканлигини таъкидлади. «Унинг кайфияти яхши ва мамлакатимизни сақлаб қолиш учун ҳар қачонгидан ҳам қатъийроқ», деди сенатор.