Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ва АҚШ шахмат жамоалари Маямида халқаро турнирда иштирок этади

Ўзбекистон ва АҚШ шахмат жамоалари Маямида халқаро турнирда иштирок этади

Шу йилнинг 27–28-июль кунлари АҚШнинг Маями шаҳрида дунёнинг энг кучли шахмат жамоалари иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоаларининг етакчи гроссмейстерлари ўзаро баҳс олиб боради.

Мезбонлар — АҚШ жамоаси сафида дунё рейтингининг юқори поғоналарини банд этиб келаётган тажрибали шахматчилар: Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Уесли Со ва Левон Аронян дона суради.

Ўзбекистон жамоаси эса ўзининг ёш ва иқтидорли таркиби билан қатнашади. Жамоа шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қилади. Мутахассислар ушбу учрашувни шахматдаги бой тажриба ва ёшлик шиддати ўртасидаги ўзига хос қарама-қаршилик деб баҳоламоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ шахмат жамоалари Маямида халқаро турнирда иштирок этади

Ушбу мусобақа янги форматда ташкил этилаётган бўлиб, у икки мамлакат ўртасидаги спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва шахматнинг оммавийлигини оширишга хизмат қилади. Тадбир АҚШ шахмат федерацияси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда

Киритилди: Бугун 16:12. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!