Франция ва Швеция Европа комиссиясини Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Исроил аҳоли пунктларидан келтириладиган товарлар импортини қаттиқроқ назорат қилишга ва уларга нисбатан божхона тўловларини жорий этишга чақирди.
Бу ҳақда Euractiv нашри хабар бермоқда.
«Франция ва Швеция Европа комиссиясини Исроилнинг ноқонуний аҳоли пунктларига нисбатан чораларни кучайтиришга чақирмоқда», — деб ёзади нашр ички ҳужжатга таянган ҳолда.
Мазкур давлатлар шу йўл билан Исроилга босим ўтказиб, аҳоли пунктларининг жадал кенгайишини чеклашга умид қилмоқдалар.