Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва АҚШ савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва АҚШ савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари Дэвид Фогел билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестицияларни жалб этиш ҳамда шерикликнинг янги истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар Америка бизнес ҳамжамиятининг Ўзбекистондаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этиб, ушбу қизиқишни амалий лойиҳалар, янги иш ўринлари ва иқтисодий ўсишга хизмат қиладиган келишувларга айлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилаётган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро манфаатли мулоқот ва амалий алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Киритилди: 22:48 09.06.2026. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!