Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан кейинги илк учрашувида Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Фабио Каннаваро жамоаси рақибнинг таркибидаги йўқотишларга қарамай, майдонда ишончли футбол намойиш этди ва яратилган вазиятлардан самарали фойдаланди.
Фарғонанинг "Истиқлол" стадиони мезбонлик қилган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Гол: Элдор Шомуродов 10, 1:0, Рамин Ризоян 49, 1:1, Элдор Шомуродов 58, 2:1, Ҳусайн Норчаев 90+4, 3:1.