Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори жароҳат олди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори жароҳат олди

Бельгиянинг “Антверпен” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммадали Ўринбоев кеча “Вестерло” жамоасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.

Ўйин якунлангач, унинг эски жароҳати безовта қилгани сабаб, жамоанинг тиббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассисларининг сўровига биноан Ўринбоевнинг тикланиш жараёнлари ўз клубида давом эттирилиши борасида қарор қабул қилинди.

Шу боисдан унинг ўрнига “Олимпик Мобиуз” футболчиси Муҳаммедали Реимов йиғинга жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоамиз 3-9 сентябрь кунлари U-23 Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этади ва Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ҳамда Фаластинга қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 22:31 01.09.2025. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!