Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тожикистонни мағлуб этиб, муддатидан аввал «CAFA U-20 Championship» ғолибига айланди

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тожикистонни мағлуб этиб, муддатидан аввал «CAFA U-20 Championship» ғолибига айланди

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “CAFA U-20 Championship” мусобақасидаги навбатдаги учрашувда Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Танаффусдан кейин эса ўзбекистонлик футболчилар ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди. 51-дақиқада Абраев пенальтидан ҳисобни очди.

Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Ўзбекистон терма жамоаси устунлигини янада мустаҳкамлади. Аввалига Тўлқинбеков 90+2-дақиқада пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Орадан кўп ўтмай, Абраев ўзининг иккинчи голини уриб, учрашувга нуқта қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги учинчи ғалабасини қўлга киритди ва 4-тур баҳси натижасидан қатъи назар турнир ғолибига айланди. Боиси, айни пайтда 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган Тожикистон ўзаро ўйин натижасига кўра ёшларимиздан ўтиб кета олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси турнирдаги сўнгги баҳсини 19 май куни Туркманистон U-20 жамоасига қарши ўтказади.

CAFA U-20 Championship, 4-тур
Ўзбекистон U-20 — Тожикистон U-20 3:0
Голлар: Абраев 51 (пенальти), 90+6, Тўлқинбеков 90+2 (пенальти).

Киритилди: 23:27 17.05.2026. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!