Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон тижорат банкларида доллар сотув курси 12 900 сўмдан ошди

Ўзбекистон тижорат банкларида доллар сотув курси 12 900 сўмдан ошди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 20 ноябрь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Аксарият банкларда сотиш курси 12 850—12 905 сўмни ташкил этмоқда.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган бир неча банклар келтирилди:

  • Garant Bank: сотиб олиш — 12 825 сўм, сотиш — 12 905 сўм;
  • “Ипотекабанк”: сотиб олиш — 12 810 сўм, сотиш — 12 905 сўм;
  • Infinbank: сотиб олиш — 12 800, сотиш — 12 905 сўм;
  • ОFB: сотиб олиш — 12 844, сотиш — 12 900 сўм;
  • Poytaxtbank: сотиб олиш — 12 810, сотиш — 12 900 сўм;
  • “Микрокредитбанк”: сотиб олиш — 12 800, сотиш — 12 900 сўм;
  • “Агробанк”: сотиб олиш — 12 795, сотиш — 12 885 сўм.

Марказий банк маълумотига кўра, долларнинг расмий курси 20 ноябрь ҳолатига кўра 12 844 сўмни ташкил этмоқда. Ушбу валюта расмий курси биринчи марта 15 октябрда 12 800 сўмдан ошганди.

Киритилди: Бугун 10:05. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!