Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин.

"Ал Файҳа" билан шартномаси якунига етган тажрибали хавбекка "Персеполис" қизиқмоқда. Бош мураббий Воҳид Ҳошимьяннинг шахсан ўзи уни жамоада кўрмоқчи.

Маълумотларга кўра, "Персеполис" айни пайтда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи билан музокаралар олиб бормоқда.

Transfermarkt портали 29 ёшли Шукуровни 1,8 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Персеполис"да Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Остон Ўрунов тўп тепади.

Киритилди: 22:44 16.07.2025. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!