Компания темир йўл кесишмаларидан ўтишда светофорнинг тақиқловчи ишоралари ва огоҳлантирувчи овозли сигналларга эътиборли бўлишга чақирди.
Мурожаатда бугун, 9 ноябрь куни соат 02:55 да Термиз – Ғалаба бекатлари оралиғидаги қўриқланадиган кесишмада тўқнашув содир бўлгани айтиб ўтилган.
Компания маълумотига кўра, «Spark» автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишораси ва огоҳлантирувчи овозли сигнал ишлаб турганига қарамай Ғалаба – Термиз йўналишида ҳаракатланаётган 3601-сонли йўловчи поездининг бешинчи вагонига келиб урилган. Ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олмаган.
«Ўзбекистон темир йўллари» биргина эътиборсизлик инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини эслатиб ўтган.