Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади

Пайшанба, 30 сентябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 1-3 октябрда қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, хабар берди Ўзгидромет.

1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин +3…+8, кундуз кунлари +12…+17, шимолда кечалари 0…+5 даражагача пасаяди. Кундуз кунлари +10…+15 даражагача пасайиши кутилмоқда.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Киритилди: 09:51 29.09.2021. Ўқилди: 2857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!