Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон шахмат жамоаси Осиёда энг яхшиси деб эътироф этилди

A A A
Ўзбекистон шахмат жамоаси Осиёда энг яхшиси деб эътироф этилди

Абу-Даби шаҳрида Осиё шахмат федерацияси томонидан ўтказилган Asian Chess Summit 2023 доирасида 5th Annual Asian Chess Excellence Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон шахмат Федерацияси уч номинацияда ғолибликни қўлга киритди:

1. Йилнинг энг яхши терма жамоаси (National Team of the Year) — Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққани учун.

2. Йилнинг энг яхши ёшлар терма жамоаси (National Youth Team of the Year) — 2022 йил Озарбайжонда ўтган Бутунжаҳон ўсмирлар шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани учун.

3. Йилнинг энг яхши Рапид ўйинчиси (Rapid Player of the Year) — Нодирбек Абдусатторов.

Киритилди: 20:27 13.03.2023. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!