Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон самолётларида 6 ойда 5 та ўлим ҳолати қайд этилган

Ўзбекистон самолётларида 6 ойда 5 та ўлим ҳолати қайд этилган

2025 йилнинг ҳозирги кунига қадар самолётда 5 та ўлим ҳолати қайд этилган ва уларнинг барчаси манзилга етиб боргунга қадар самолёт бортида рўй берган. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилда эса 14 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 11 таси самолёт бортида, 3 таси Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида содир бўлган.

Учишга қарши асосий тиббий кўрсатмалар:
—яқин орада ўтказилган жарроҳлик операциялари;
—ўткир юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак хуружи, беқарор стенокардия);
—инсульт ва бошқа ўткир неврологик ҳолатлар;
—Пневмоторакс, оғир бронхиал астма, пневмония;
—тромбоэмболия, фаол қон кетиш, оғир анемия;
—қулоқ, бурун бўшлиқлари ва кўзларнинг баротравмаси;
—ҳомиладорликнинг сўнги босқичлари, айниқса оғир асоратлар бўлса.

2024 йилда Ўзбекистон аэропортларида 46 нафар йўловчи соғлиғи сабабли парвозга қўйилмаган. Жорий йилнинг олти ойида эса 61 йўловчига парвоз қилишга рухсат берилмаган.

Киритилди: 15:53 31.07.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!