Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

Раджабов Азамат Жўраевич – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Раджабов 1983 йилда Музработ туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодиёт.

Меҳнат фаолияти давомида «Микрокредитбанк» АТ банкининг туман, вилоят минтақавий филиалларида бошлиқ, «Микрокредитбанк» АТ банки бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар «Микрокредитбанк» АТ банки Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Киритилди: 10:14 16.07.2024. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!