Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон, Қозоғистон, Малайзия, Таиланд... 1 январдан бир қатор давлатлар БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланади

Ўзбекистон, Қозоғистон, Малайзия, Таиланд... 1 январдан бир қатор давлатлар БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланади

Қозоғистон 2025-йилда БРИКСнинг “ҳамкор давлати” мақомини олади.

“Ҳа, Қозоғистон БРИКС “шерик давлати” мақомини олади”, - деди А.Смадияров Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг тегишли баёнотини тасдиқлаб.

Й.Ушаков ўтган куни Қозон саммитининг муҳим натижаларидан бири БРИКС бўйича ҳамкор давлатлар тоифаси белгиланиши ва 13 давлат рўйхати тўғрисидаги келишув бўлганини айтди. Бу мамлакатларга тегишли таклифномалар юборилган. Ҳозирча Беларус, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатлари бўлишга тайёрлигини тасдиқлаган.

Унга кўра, санаб ўтилган давлатлар 2025-йил 1-январдан бошлаб БРИКСнинг “ҳамкор давлатлари” мақомини расман олади.

БРИКС 2006 йил июн ойида ташкил этилган ва иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатларнинг норасмий ҳукуматлараро бирлашмаси ҳисобланади. Ташкилотга Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср ва Эфиопия киради.

Киритилди: 22:00 25.12.2024. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!