Эрон ўз пул бирликларидан тўртта нолни олиб ташлайди. Бу ҳақда Эроннинг Mehr давлат агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, мамлакат расмий валютаси "Эрон риали" бошқа номга ўзгартирилади. Республика президенти Масъуд Пизишкиён парламентга молиявий ислоҳот ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этган.