Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон қизилмия етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда

Ўзбекистон қизилмия етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда

Британиянинг The Economist журналида Оролбўйи минтақасини тиклашга қаратилган экологик лойиҳа мавзусига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Унда тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган қизилмия илдизини етиштириш бўйича лойиҳа натижадорлиги билан боғлиқ тафсилотлар қаламга олинган.

“Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2017-2021 йилларда Ўзбекистондан қизилмия экстракти экспорти ҳажми 30 миллион долларга етган, - деб ёзади журнал. - Ўзбекистон ўтган йили қизилмия етиштириш ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Қорақалпоғистон ушбу лойиҳа марказида”.

Мақолада Қизилмия етиштирувчилар миллий ассоциацияси раиси Мурат Ғоиповнинг қизилмия экспорти сезиларли даражада ошгани ҳақидаги фикрлари келтирилган. “Бу ҳукумат қўшимча қийматли маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш стратегиясига мос келади. Масалан, нефт маҳсулотлари ўрнига тайёр пластмасса, пахта ўрнига тўқимачилик маҳсулотлари”, деб ёзади нашр.

Қорақалпоғистонда қизилмияни қайта ишлаш корхоналари ташкил этилган, улар бир қисми хитойлик инвесторлар иштирокида тузилди. Ушбу корхоналар солиқ имтиёзларига эга бўлиб, божхона тўловларидан озод қилинган.

Ҳозирги вақтда қизилмия илдизига асосланган маҳсулотлар ассортименти кенг - бу шампунлар, чой, дори-дармонлар. Мутахассис фикрича, компаниялар сони ортиши билан Ўзбекистон қизилмия экстракти ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши ва қизилмия экспортини икки баробарга ошириши мумкин.

Киритилди: 11:00 22.09.2022. Ўқилди: 2463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!