Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегация 29 сентябрь куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё».

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон, Россия, Покистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг махсус вакиллари иштирок этди. Афғонистон делегациясига ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий бошчилик қилди. Учрашувда БАА, Қатар, Саудия Арабистони ва Туркия вакиллари ҳам меҳмон сифатида иштирок этди.

Тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Киритилди: 12:22 02.10.2023. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!