Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон президенти Сербияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Сербияга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7 сентябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Белград шаҳрига ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон–Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунлари бўйича салмоқли ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Киритилди: 16:30 07.09.2026. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!