Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ОТБ иштирокида хусусий сектор билан ҳамкорликни янада кучайтиришдан манфаатдор

Ўзбекистон ОТБ иштирокида хусусий сектор билан ҳамкорликни янада кучайтиришдан манфаатдор

“Айниқса, ҳозирги технологиялар асрида критик минераллар учун рақобат кун сайин авж олаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Халқаро экспертларга кўра, 2040 йилга бориб, саноат учун муҳим минералларга талаб 6 баробар ошади. Бу – янги имконият”, – деди Президентимиз.

Ўзбекистон мис, вольфрам, молибден, магний, графит, ванадий, титан ва бошқа минералларнинг катта захирасига эга. Бу салоҳиятни ишга солиш мақсадида кореялик ҳамкорлар билан “R&D” маркази фаолияти йўлга қўйилди. Тошкент ва Самарқанд вилоятларида “Келажак металлари технопарки” бунёд этилмоқда.

АҚШ, Хитой, Туркия каби давлатларнинг йирик компаниялари билан қиймати 1,6 миллиард долларлик 70 дан зиёд лойиҳа бошланган.

“Биз нафақат фойдали минералларни қазиб олиш, балки уларни чуқур қайта ишлаш орқали иқтисодиёт ривожига янги туртки беришни мақсад қилганмиз.

Осиё тараққиёт банкининг “Критик минералдан – ишлаб чиқаришга” дастурига қўшилиш ва унинг доирасида юқори қўшимча қийматга эга бўлган лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этамиз”, – деди Президентимиз.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!