Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига 2027–2029 йиллардаги раислиги даврида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишди.
Умумий қиймати 3,3 млрд доллар бўлган 133 та лойиҳа сув ресурсларини бошқариш, экологик вазиятни яхшилаш ва аҳоли турмуш шароитини ривожлантиришга қаратилган.
Жумладан, сув хўжалиги иншоотларини модернизация қилиш, тошқин ва қурғоқчиликни олдиндан прогнозлаш, ичимлик суви ҳамда санитария хизматлари сифатини ошириш режалаштирилган.
Лойиҳалар халқаро молия институтлари ва экологик жамғармалар кўмагида молиялаштирилиши кўзда тутилган.