Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида “Ватанга қасамёд” маросимлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида “Ватанга қасамёд” маросимлари бўлиб ўтди

Маросимлар Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ҳарбий авиация институти, Алоқа ва АКТ институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институтида ўтказилди.

Бугун, 1 сентябр куни жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали “Ватанга қасамёд” тантаналари бўлиб ўтди.

Хусусан, эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида мазкур олий ҳарбий таъʼлим муассасасига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.

Тантанали тадбирларда мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Халмухамедов, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва курсантлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар курсантларни она Ватанни қўриқлаш каби шарафли касбни эгаллаш йўлидаги илк қадамлари билан қутлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтида ҳам курсантлар Ватанга қасамёд келтириш учун саф тортди.

Шу билан бирга, Ҳарбий авиация институти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институтида ҳам “Ватанга қасамёд” тантаналари юқори савияда ўтказилди.

Институтларда ўтказилган маросимларда кенг жамоатчилик вакиллари юртимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, барчанинг ўқиш ва кейинги хизматларига муваффақиятлар тилади.

Курсантлар давлатимизнинг муқаддас рамзи бўлган байроқни ўпиб, буюк аждодларнинг пок руҳлари олдида, Ватани олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждони, ор-номус ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига ва Президентине бир умр содиқ бўлишга, ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртнинг юксак ишончини оқлашга яқинлари ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали равишда қасам ичди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Киритилди: 16:32 01.09.2025. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!