Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасида 2 та сафар ўйинини ўтказади.
Ўзбекистон МТЖ 11 ноябрь куни Доҳа шаҳрида йиғинни бошлайди (Тошкентда машғулот бўлмайди). Суперлига клубларида ўйнайдиган футболчилар 10 ноябрь куни тунда Қатарга жўнаб кетишади.
Барча легионерлар ва мураббийлар штаби тўғри Доҳага учиб боришади.
Терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати тез орада ЎФА томонидан эълон қилинади.