Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ташкилий учрашув бўлиб ўтди. Унда бўлажак баҳсга оид бир қатор масалалар, хусусан, жамоаларнинг қандай либосларда ҳаракат қилиши юзасидан тушунтириш ва эслатмалар берилди.

Унга кўра, мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.