Эроннинг "Истиқлол" клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси вингери Жалолиддин Машарипов жарроҳлик амалиётига рози бўлди, тез орада операция қилинади. Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчимиз ниҳоят жарроҳлик амалиётини ўтказишга розилик берган. У яқин кунларда БААда тиззасидан операция қилиниши кутилмоқда. Амалиёт Карим Бенземанинг операциясини ҳам амалга оширган тажрибали франциялик шифокор назорати остида ўтиши айтилмоқда.
Шунингдек, кейинги даволаниш ва физиотерапия жараёнларини давом эттириш учун футболчи Қатардаги Aspire лагерига йўл олиши мумкин.
Бу операция сабаб Машарипов катта эҳтимол билан ЖЧ-2026'ни ўтказиб юбориши мумкин.